07.01.2025 06:30
668
Суриянинг янги раҳбарияти расмий ташриф билан БААга борди
Сурия муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Асад Ҳасан аш-Шибоний бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) расмий ташриф билан борди. Ташриф доирасида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш истиқболлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Делегация таркибида мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Мурхаф Абу Қасра ва Бош разведка хизмати раҳбари Анас Ҳасан Хаттоб ҳам бор.
Бу ташриф БААнинг Сурияда ҳокимият алмашганидан сўнг қабул қилган учинчи юқори мартабали делегацияси бўлди. Яқинда ушбу делегация Қатарда Амирлик Ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдул Раҳмон Ол Соний билан, ундан аввал эса Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд билан музокаралар ўтказган эди.
Яқин кунларда Сурия делегацияси Иорданияга ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ, 3 январь куни Германия ва Франция Ташқи ишлар вазирлари Анналена Бербок ва Жан-Ноэль Барро Дамашққа ташриф буюриб, Суриянинг амалдаги раҳбари Аҳмад аш-Шаръ билан учрашган эди. Улар Европа Иттифоқи Сурияда ҳокимиятнинг тинч ва инклюзив ўзгаришини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.