12.12.2024 16:01
1002
Сурияни нима кутмоқда? Воқеалар ривожланишининг учта сценарийси
Сурияда Башар Асад режими ағдарилгандан сўнг, мамлакат келажаги ҳалигача ноаниқ бўлиб қолмоқда. BBC вазиятнинг ривожланиши бўйича уч асосий сценарийни кўриб чиқмоқда.
1. Бирлашган Сурия
Мамлакатдаги етакчи гуруҳлар ўзаро келишувга эришиб, барқарорликка интилади. Ҳайъат Таҳрир аш-Шом (ҲТШ) раҳбари Абу Муҳаммад ал-Жулоний ҳукумат тузиш ва миллий ярашувни амалга оширишга ваъда бермоқда.
Муваффақиятга олиб келиши мумкин бўлган омиллар: бу барча сиёсий ва этник кучларнинг ҳамкорлиги. Мухолифатнинг ўзаро муросага келиши.
Қийинчиликлар: бир қанча қуролли гуруҳлар мустақил ҳокимиятни исташлари. Марказий ҳукуматга бўйсунмасликка тайёр қўзғолончи қабилар.
Экспертлар фикрига кўра, бу сценарий муваффақиятли бўлиши учун минтақавий давлатлар ва халқаро ҳамжамиятнинг кучли қўллаб-қувватлаши зарур.
2. ҲТШнинг авторитар ҳокимияти
ҲТШ ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб, мамлакатда марказлашган авторитар бошқарувни жорий қилади. Бу гуруҳ аллақачон Идлибда кучли мавқега эга ва ўзини самарали маъмурият сифатида намоён қилмоқда.
ҲТШнинг мухолифатга нисбатан репрессив сиёсати. Ислом қонунлари асосида бошқарув ва барқарор давлат хизматлари тизимини йўлга қўйиш.
Қуролли гуруҳларни марказлаштириш орқали урушлар сонини камайтириш.
Аммо кўплаб гуруҳлар ҲТШнинг автократияга мойиллигига ишонмайдилар, бу эса янги қаршиликларга олиб келиши мумкин.
3. Фуқаролар уруши ва тартибсизликлар
Энг қўрқинчли сценарий – ҳокимият вакуумининг янги қуролли тўқнашувларга олиб келиши.
Ливия ва Ироқда араб баҳори натижасида юзага келган тартибсизликлар каби ўхшаш ҳолатлар. Ҳокимият учун қуролли гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар ва ҳудуддаги террорчи ташкилотларнинг фаоллашуви каби хатарлар.
Бу ҳолат нафақат Сурия, балки бутун минтақанинг беқарорлашувига олиб келиши мумкин.
Башар Асад режими Эрон ва Россиянинг кўмагига суянган бўлса, мухолифат Туркия, АҚШ ва Ғарб давлатлари томонидан қўллаб-қувватланган.
Исроил эса мамлакатдаги ҳар қандай Эрон таъсирини йўқ қилиш учун ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда. Туркия ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида курдларга қарши операциялар ўтказмоқда.
Халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватлаш ёки санкцияларни бекор қилиш сиёсати Суриянинг ривожланишига катта таъсир кўрсатади.
Суриянинг келажаги ички ва ташқи омилларга боғлиқ. Миллатлараро ярашув ва халқаро ҳамжамиятнинг ёрдами бу мамлакатнинг барқарорлиги ва ривожланиши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Аммо ички қуролли тўқнашувлар давом этиши минтақанинг янада беқарорлашувига сабаб бўлиши мумкин.