09.12.2024 07:27
908
Суриядаги сўнгги вазият
Сурия мухолифат кучлари мамлакатни тўлиқ назорати остига олиш учун курашни давом эттирмоқда. Айни пайтда Курдистон ишчи партияси қўлида бўлган ҳудудларни эгаллашга киришилган. Айни пайтда, Исроил Сурия ҳудудларини бомбалаб, бир қисмини босиб олди. Сўнгги вазият
▪️Башар Асад ва унинг оила аъзолари Москвага етиб келди, Россия уларга сиёсий бошпана берди, дея хабар қилди ТАСС агентлигининг Кремлдаги манбаси.
▪️Сурия Миллий Армияси (СМА) Манбиж шаҳрини террор ташкилоти Курдистон ишчи папртияси (ПКК) қўлидан озод қилди.
▪️Байденнинг Сурия бўйича баёноти: "Ниҳоят, Асад режими қулади. Бу режим том маънода юз минглаб бегуноҳ сурияликларни эзди, қийноққа солди ва ўлдирди. Режимнинг қулаши адолатнинг асосий ҳаракатидир".
▪️Ироқ шиа етакчиси Муқтада ас-Садр: "Ислом ва инсоният номидан икки қардош халқ ўртасида мувозанатли муносабатлар ўрнатилишига умид қиламиз ва кутамиз. Тақдиримиз бир ва душманга мазҳабчилик, сиёсий келишмовчилик ва миллатчилик баҳонасида бизни бўлинишига йўл қўймаймиз. Ироқ ва Сурия халқини Аллоҳ паноҳида асрасин".
▪️Ҳозиргача Дамашқдаги Сайдная қамоқхонасидан 20 ёшдан 37 ёшгача бўлган 11 700 нафар аёл қутқарилган. Уларнинг зўрлаш сабабли дунёга келган юзлаб фарзандлари бор.
▪️ҲАМАСнинг марҳум раҳбари Холид Машъалнинг яқин дўсти ва Ал-Қассам бригадалари расмийси Мамун ал-Жуладий Асад режими зиндонларида 9 йил ўтирганидан сўнг озод қилинди.
▪️2023 йил октябрь ойида уйидан “Ғазога кетяпман” деб чиқиб кетган ва чегарани кесиб ўтиб, Асад режими томонидан Дамашқ қамоқхонасига ташланган Энгин Арслан исмли туркиялик йигит озод қилинди.
▪️Россия ўз аскарларини Суриядан хавфсиз олиб чиқиш учун Туркиядан ёрдам сўради (CNN Turk)
▪️Миср ва Иорданиядаги режимлар Сурияда содир бўлаётган воқеалар исломий ҳаракатларни ўзларига қарши жонлантириши мумкинлигидан хавотирда.
▪️Исроилнинг "12-канал"и: Яқин Шарқдаги ҳар бир етакчи уларнинг режими бир неча соат ичида қулаши мумкинлигини кўрди. Буни Миср, Иордания ва бошқа ҳамма жойларда кўриш мумкин. Бу ҳақиқатан ҳам кўплаб раҳбарларни қўрқитади".
▪️Исроилнинг "12-канал"и: Исроил қўшинлари САсад режими қулаганидан сўнг бутун мамлакатни бомбаламоқда. Жумладан, Кимёвий қуроллар ва баллистик ракета дастурлари бошқариладиган Илмий тадқиқот маркази бомбаланди.
▪️Шунингдек, Исроил қўшинлари Сурия ҳудудига 14 километр ичкарига кирди Суриянинг энг баланд нуқтаси бўлган Хермон тоғини назорат остига олди.
▪️Исроил Сурия жанубидаги Қунейтра, Ал Ҳамидия, Самдания, Ал Ғарбия ва Ал Қаҳтания минтақаларида яшовчиларни уйларида қолишлари ҳақида огоҳлантирди.
▪️Башар Асаднинг амакиваччаси Сулаймон Асад ўлдирилди.
▪️Башар Асаднинг акаси Моҳир Асаднинг ёрдамчиларидан бири Али Маҳмуд Дамашқдаги уйида отиб ўлдирилган ҳолда топилди. Маҳмуд тинч аҳолига қийноқлар кўрсатишга масъуллардан бири эди.