22.08.2025 11:06
36

Сурия ва исроил хавфсизлик шартномасини имзолашга яқин – The Independent Arabia

Сурия ва исроил 25 сентябрь куни АҚШ воситачилигида хавфсизлик бўйича келишув имзолашни режалаштирмоқда. Маросимда АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Саудиянинг The Independent Arabia нашри хабар берди.

Маълумотга кўра, келишув имзоланишидан бир кун олдин, 24 сентябрь куни Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ Нью-Йорк шаҳрида (АҚШ) ўтадиган БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлайди. Бироқ имзоланадиган ҳужжат тўлиқ тинчлик шартномаси эмас, балки икки давлат ўртасидаги кескинликни камайтиришга қаратилган чекланган хавфсизлик чораларини ўз ичига олади.

"Яҳудий давлати" ҳозирча бунга расман изоҳ бермади. Агар хабар тасдиқланса, бу 1948 йилдан бери расман уруш ҳолатида бўлиб келаётган исроил ва Сурия муносабатларидаги янги қадам бўлади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.