17.01.2025 07:58
Сулҳ - Исроил учун мағлубият - Исроил матбуоти
Исроилнинг ҲАМАС билан келишуви мамлакатда жамоатчилик ва ОАВ томонидан кескин танқидга учради. Айниқса, ўнг қанот сиёсий доиралар ва оммавий ахборот воситалари ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни ҳукуматнинг йирик мағлубияти деб баҳоламоқда.
Исроил ҳукумати дастлабки баёнотида асосий мақсад ҲАМАСни тўлиқ йўқ қилиш ва исроиллик гаровдаги фуқароларни озод қилиш эканлигини билдирган эди. Бироқ 15 ой давом этган ҳарбий ҳаракатлар бу мақсадларга олиб келмади.
Исроилнинг 24-канали хулосасига кўра, ҲАМАС Ғазо секторидаги мавқеини мустаҳкамлаб олди, уруш мақсадларига эришилмади. Ғазодаги вазият ўзгаришсиз қолди.
Yedioth Ahronoth газетаси эса Бош вазир Бенямин Нетаняхуни сиёсий мағлубиятда айблаб, армия ва Бош штаб бошлиғини ҳарбий режани амалга оширишда муваффақиятсизликка учраганликда танқид қилди.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳам ҲАМАСни ҳарбий йўл билан мағлуб этиш мумкин эмаслигини таъкидлаган эди.