24.01.2025 10:23
429
Судья Трампнинг миграция тўғрисидаги фармонини тўхтатди
Сиэтл федерал суди судьяси президент Дональд Трампнинг Америкада туғилган муҳожир болаларига АҚШ фуқаролигини беришни чеклаш тўғрисидаги фармонини тўхтатди.
Президент Дональд Трамп 20 январда лавозимга киришган биринчи куни имзолаган мазкур фармон АҚШ ҳудудида туғилган ҳар қандай боланинг автоматик равишда фуқаролик олиши ҳақидаги конституциявий қоидани ўзгартиришни таклиф этган эди.
Маъмуриятнинг фикрига кўра, туғма фуқаролик ҳуқуқи ноқонуний ёки вақтинчалик тарзда мамлакат ҳудудида бўлган хорижликларнинг фарзандларига татбиқ этилмаслиги керак. Бироқ судья фармонни қонуний кучга кирмаслиги учун вақтинчалик тўхтатишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг 22 штати Трампнинг лавозимга ўтириши билан имзолаган ота ёки онаси ноқонуний муҳожир бўлган болаларга Америка фуқаролигини беришни бекор қилиш ҳақидаги фармонига қарши судга шикоят киритганди. Калифорния бош прокурори Трампнинг фармонини конституция ва Америка қадриятларига зид деб атади.