31.05.2025 07:38
66

Шимолий Корея Россияга 9 миллион снаряд ва 100 та ракета етказиб берди

БМТ қўлловида тайёрланган Кўп миллатли санкциялар мониторинг гуруҳи (MSMT) ҳисоботига кўра, 2023 йил сентябридан 2024 йилгача бўлган даврда Шимолий Корея Россияга тахминан 9 миллион артиллерия снаряди ва 100 дан ортиқ баллистик ракета етказиб берган.

Калибри 82 мм дан 170 мм гача бўлган ушбу ўқ-дорилар камида 49 та денгиз юк орқали етказилган, сўнгра темир йўл орқали Украинада қўлланилиши учун Россия омборларига юкланган.

Айрим баллистик ракеталар Киев ва Запорожье шаҳарларига, фуқаролик инфратузилмасини нишонга олиб учирилган. Улардан топилган парчалар Шимолий Корея ишлаб чиқаргани, жумладан 2024 йил белгиси туширилган Hwasong-11A/B турдаги янги моделлар эканини тасдиқлаган.

Бунга жавобан Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, радиоэлектрон кураш воситалари ва камида битта «Панцирь» жанговар техникасини берган, шунингдек, Россиянинг Курск вилоятига 11 000 нафар шимолий кореялик ҳарбий юборилган.

Бундан ташқари, Москва ракета йўналтириш тизимини яхшилашга ёрдам берган фикр ва тавсиялар билан ҳам бўлишгани маълум қилинган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.