25.01.2025 11:19
501
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири расмий ташриф билан Сурияга келди
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Дамашқда Суриянинг янги маъмурияти раҳбари Аҳмад аш-Шаръа билан муҳим учрашув ўтказди. Учрашувда асосий эътибор Суриянинг иқтисодий тикланиши, барқарорлиги ва халқининг яхши ҳаёт кечириши учун зарур чора-тадбирларга қаратилди.
Саудия вазири Суриянинг иқтисодий ривожланиши борасида баёнот берди. Унга кўра, Сурия халқининг муносиб ҳаёт кечириши учун мамлакатга қарши жорий этилган санкциялар тезроқ олиб ташланиши зарур.
Ташрифдан мақсад – Сурия халқининг эҳтиёжларини жойида ўрганиш ва уларнинг муаммоларига ечим топишдир.
Саудия Арабистони халқаро ҳамжамият билан биргаликда Сурияга инвестиция оқимини таъминлайдиган шарт-шароит яратишга тайёр.
Сурияга нисбатан жорий этилган санкцияларни якуний бекор қилишга қаратилган ишларни давом эттириш режалаштирилган.
Бу учрашув Саудия Арабистонининг Сурияга нисбатан сиёсий ва иқтисодий яқинлашув йўлидаги муҳим қадами ҳисобланади. Халқаро санкциялар фонида Суриянинг иқтисодий аҳволини яхшилаш ва минтақавий барқарорликни таъминлаш мақсадида бундай мулоқотлар янада кўплаб ҳамкорлик имкониятларини очиши мумкин.