28.05.2025 06:04
111

Саудия Арабистони Қурбон ҳайитининг 1-куни 6 июнь, жума кунига тўғри келишини эълон қилди

Саудия Арабистони расмий ахборот агентлиги SPA хабарига кўра, мамлакат Олий суди зулҳижжа ойи бошланганини тасдиқлаган. Бу ой — ҳаж ибодати адо этиладиган ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой ҳисобланади.

Эълонда қайд этилишича, 1446 ҳижрий йил зулҳижжа ойининг 1-куни 28 май, чоршанба кунига тўғри келади. Шунингдек:

  • 9-зулҳижжа, яъни Арафа куни — 5 июнь, пайшанба;
  • 10-зулҳижжа, яъни Қурбон ҳайитининг биринчи куни — 6 июнь, жума кунига тўғри келади.

Шу муносабат билан мусулмонлар «Аллоҳ рози бўладиган амаллар қилиш»га чорланди ва «гуноҳлардан мағфират этилиш», «ҳаж ибодатида енгиллик ва қабул топиш» дуолари қилинди.

Ҳижрий тақвимга кўра, Қурбон ҳайити зулҳижжанинг 10-куни бомдод намозидан сўнг бошланиб, 13-куни аср намозига қадар давом этади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.