23.01.2025 17:00
Саудия АҚШга юзлаб миллиард доллар сармоя киритишга ваъда берди
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон АҚШ президенти билан телефон орқали суҳбатда Вашингтон ва Ар-Риёд ўртасидаги савдо ва иқтисодий муносабатларни кенгайтириш режаларини муҳокама қилди. Шаҳзода келгусида 600 миллиард долларгача инвестиция киритишни ваъда қилди.
Шунингдек, музокаралар давомида Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, терроризмга қарши курашда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Саудия Арабистонининг терроризмга қарши курашга бўлган қатъий позицияси, шу жумладан, Ямандаги “Ансоруллоҳ” ҳаракатига қарши чақириқлар айтиб ўтилди.
Олдинроқ, Саудия Арабистони Исроил билан боғлиқ вазият боши берк кўчага кириб қолгани сабабли АҚШ билан кенг кўламли мудофаа шартномасидан воз кечганди.