Покистон мусулмон лигаси (PML-N) раиси Шаҳбоз Шариф мамлакатнинг янги бош вазири этиб сайланди.

Шариф ҳукумат раҳбарлиги учун сайловда PML-N ва Покистон Халқ партияси (PPP) альянсининг қўшма номзоди сифатида қатнашди.

Миллий ассамблеянинг (парламент қуйи палатаси) янги чақирувидаги 336 депутатдан 201 нафари сиёсатчи учун овоз берди.

Унинг бош вазирлик учун курашдаги рақиби, “Адолат учун ҳаракат” партияси бош котиби Умар Аюб Хон 92 та овоз олди.

Шариф 4 март куни қасамёд қилади.

Шаҳбоз Шариф 2022 йилнинг апрелидан 2023 йилнинг августигача Покистон ҳукуматини бошқарган. Ундан олдинги, ўша пайтдаги “Адолат ҳаракати” партиясининг раиси Имрон Хон ишончсизлик вотуми натижасида лавозимидан четлаштирилган, кейинроқ узоқ муддатга қамалган эди.

Аввалроқ 8 февралда бўлиб ўтган сайловларда қамоқдаги собиқ бош вазир Имрон Хоннинг партияси бўлган Покистон Адолат учун ҳаракати (PTI) томонидан қўллаб-қувватланган мустақил депутатлар 98 та ўрин, Покистон мусулмон лигаси-Наваз (PML-N) 71 та ўрин, Билавал Бхутто Зардорий бошчилигидаги Покистон Халқ партияси (PPP) эса 53 ўринни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.



Мавзуга алоқадор