19.12.2024 08:52
Рус депутати: Киев режими Россиядаги терактлар орқали Марказий Осиё билан зиддият қўзғатмоқчи
Россия Давлат Думаси МДҲ ишлари бўйича қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Константин Затулиннинг таъкидлашича, Украина махсус хизматлари Россияда содир этаётган терактлар нафақат Россияга зарар етказиш, балки Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни бузиш мақсадини ҳам кўзламоқда.
Затулинга кўра, Киев режими Россияда содир этилаётган терактларда собиқ Совет Марказий Осиё давлатлари фуқароларини жиноятчи сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бу орқали улар Россия ва Марказий Осиё ўртасида зиддият қўзғатишга уринмоқда.
Терактлар орқали Россияда муҳожирларга қарши кайфиятларни кучайтириш, шу билан бирга Ўзбекистон, Тожикистон ва бошқа давлатлар билан муносабатларни бузишга қаратилган бўлиши мумкин.
Депутат айрим гуруҳларнинг Ўзбекистонни жиноятларда айблашга уринишларини кескин танқид қилди ва бундай хатти-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасини жиноятга шерикликда айблаш билан тенг эканлигини қайд этди.
Затулин “Президент Мирзиёевни генерал Кириллов қотилларига ёрдам берганликда гумон қилувчилар борми?” деган саволга у миллатчилик кайфиятлари ортида кимларнингдир буйруқлари ётишини таъкидлади.
Украина режими Россиядаги терактлар орқали нафақат хавфсизликка таҳдид солмоқда, балки Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликка зарар етказишга ҳаракат қилмоқда. Затулин бу борада провокацияларга берилмасликка чақирди.