28.05.2025 09:28
253
Руҳоний Островский нега рус аёллари мусулмонларга турмушга чиқаётганига изоҳ берди
Москва вилояти Нахабино шаҳарчасидаги Георгий черкови руҳонийси, иерей Павел Островский нега насроний рус аёллари кўпинча мусулмон эркакларга турмушга чиқаётгани ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда "Фонтанка.ру" хабар берди.
Руҳонийнинг сўзларига кўра, бундай ҳолатга асосий сабаб православ эркакларнинг масъулиятдан қочиши ва оила қуришга шошилмаслигидир.
"Кўплаб қизлар айнан мусулмонларга турмушга чиқмоқда, чунки улар ҳалолини афзал кўришади. Бизникилар эса сартарошхона ва спорт залларидан бўшашмаяпти. Кейин эса: "Пулим йўқ, ҳали аниқ қарор қилмадим, иш масаласи, онам рухсат бермайди" дейишади. Шунинг учун бу ерда мусулмонларни айблаш керак эмас", деган у "Sputnik" радиоси эфирида.
Унинг таъкидлашича, баъзи ҳолларда осиёлик муҳожирлар рус аёллари учун турмуш қуриш борасида охирги имкониятга айланмоқда, чунки мамлакатда "масъулиятни зиммасига ололмайдиган иродасиз эркаклар" кўп. Островскийнинг айтишича, таниш аёлларидан баъзилари фақат шунчаки таклиф қилингани учун, бошқа иложи қолмаганидан турмуш қурган.
Иерей ватанпарварлик ва ватанига муҳаббат "анъанавий оиладан" бошланиши, ўнгга-сўлга қадам ташлашдан эмаслигини таъкидлади.