14.01.2025 12:47

Россиянинг 47 та ҳудудида мигрантларни ишга жойлаштиришга чекловлар ошди

«Верстка» маълумотларига кўра, 2024 йилда Россиянинг 47 та ҳудудида мигрантларни ишга жойлаштиришга чекловлар жорий этилди. Чекловлар асосан Ўзбекистон ва Тожикистондан келган муҳожирларга таъсир қилади.

Энг кўп тақиқлар Краснодар ўлкасида (99 турдаги иш), Твер вилоятида (82) жорий қилинган. Чет элликлар учун асосий чекловлар такси, жамоат транспорти, савдо ва уй-жой коммунал хизматлари соҳаларига тааллуқли.

Шунингдек, 2024 йилда 80 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилди. Москва ва Санкт-Петербург каби йирик иқтисодий ҳудудларда чекловлар мавжуд эмас.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.