27.01.2025 16:37
418

Россиялик тадбиркор 5 минг мусулмоннинг Ҳаж харажатларини тўлаб беради

Россиялик таниқли тадбиркор Сулаймон Керимов бу йил ҳам ўз ҳисобидан Саудия Арабистонига 5 минг мусулмонни Ҳаж зиёратига жўнатишни режалаштирган. Устуворлик Украинадаги уруш иштирокчилари, уларнинг оила аъзолари ва ярадорларга фаол ёрдам кўрсатган мусулмонларга берилган. 

Бу кишиларга йўлланмалар касалхоналарга ташриф буюриш, реабилитация марказларида ишлаш ва жанговар алоқа чизиғида гуманитар ёрдам кўрсатиш каби фаолиятлар орқали тақсимланади.

2,5 минг ваучер Россия Федерациясининг мусулмонлар диний бошқармаси томонидан 60 дан ортиқ минтақага тарқатилган диний ташкилотлар ўртасида тақсимланади. Қолган 2,5 минг ваучер эса Доғистон аҳолиси учун мўлжалланган. Бу ҳақда муфтий шайх Равил Ғайнутдин жума намозида маълумот берди.

Ўтган йили ҳам Сулаймон Керимов Ҳажга бориш харажатларини тўлаган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.