14.12.2024 10:14
494

Россияда жума намозига чиққанлар текширилмоқда

Кеча, 13 декабрь куни Москва яқинидаги Реутов масжидида жума намозига чиққанлар хавфсизлик кучлари томонидан бир соатдан кўпроқ вақт давомида ушлаб турилган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, намозхонларга масжид биносидан ташқарига чиқишга рухсат берилмаган, уларнинг бир нечтаси касал бўлиб қолган, одамлар ғазабланган ҳамда воқеликни видеога олиб, интернетга жойлаган.

“Бизга Реутовдаги маҳаллий масжидда ҳеч бир сабабсиз бир соатдан кўпроқ вақт давомида ушлаб турилган мусулмонлардан шикоятлар келиб тушган. Мавжуд вазиятда улар ўзларини ёмон ҳис қилишганини айтишган", дейилади Халқаро мусулмон ҳуқуқшунослари уюшмасининг телеграм-каналида.

Қўшимча қилинишича, хавфсизлик ходимлари барча жамоат намозига чиққанларнинг ҳужжатларини текширган, уларнинг бир қисмини полиция бўлимига олиб кетган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.