18.01.2025 11:44
Россия ва Эрон тажовузкорларга қарши биргаликда курашиш бўйича шартнома имзолади
Кремлда Россия президенти Владимир Путин ҳамда Эрон раҳбари Масъуд Пезешкиён икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолашди. Унда хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни назарда тутилади.
Кремль расмий веб-сайтида эълон қилинган ҳужжатда “Агар томонлардан бири тажовузга учраса, иккинчи томон тажовузкорга ҳеч қандай ҳарбий ёрдам кўрсатмаслиги ва юзага келган келишмовчиликлар БМТ Устави ҳамда халқаро ҳуқуқнинг бошқа тегишли меъёрлари асосида ҳал этилишига кўмаклашиши шарт”лиги билдирилган.
Ушбу келишув орқали, шунингдек, Москва ва Теҳроннинг бир томонлама, жумладан экстерриториал хусусиятга эга бўлган мажбурлов чораларининг қўлланишига биргаликда қарши туришлари кўзда тутилган. Шартномада бундай чораларнинг киритилиши “халқаро ҳуқуққа зид ва дўстона бўлмаган ҳаракат” сифатида баҳоланди.
“Битим иштирокчилари, шунингдек, учинчи томон бундай чораларни жорий этиши ва кучайтириши учун фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларнинг тарқалишини чеклаш бўйича чоралар кўрмоқда”, дея таъкидланган ҳужжатда.
Шартномага кўра, миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва таҳдидларга қарши курашиш мақсадида “томонларнинг разведка ва хавфсизлик хизматлари ахборот ҳамда тажриба алмашишлари ва ўзаро ҳамкорлик даражасини янада оширишлари” назарда тутилган.