23.01.2025 06:37
389
Россия ИИВ: Хорижликлар РФ фуқароларига нисбатан 2 баравар камроқ жиноят содир этган
Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Россия ҳудудида хорижликлар томонидан содир этиладиган жиноятлар сони мамлакат фуқаролари томонидан содир этиладиган жиноятларга нисбатан икки баробар камроқдир.
Расмий маълумотларга кўра, 2024 йилда Россияда 1911,3 минг жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 39 мингтасини хорижликлар (шу жумладан, мигрантлар) амалга оширган. Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлиги қайд этишича, мамлакатда 6,5 миллион хорижлик яшамоқда. Бу ҳолатда, улар томонидан содир этилган жиноятлар умумий жиноятлар миқдорининг фақат ярмига тенгдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йилда Россия ҳудудлари орасида жиноятчиликнинг энг паст даражаси учта мусулмон ҳудуд: Чеченистон, Ингушетия ва Доғистонда кузатилгани ҳақида хабар берилган. Жумладан, Чеченистонда ўтган йили ҳар 10 минг аҳолига атиги 17 жиноят тўғри келган.