13.12.2024 13:09

Рамзан Қодиров Россияни Сурия мухолифати билан иттифоқдош бўлишга чақирди

 “Мен Асад сиёсатига қаршиман. Мана ниҳоят ҳокимиятга аҳоли томонидан қўллаб-қувватланадиган одам келди. Менимча, Россия у билан иттифоқдош бўлиши керак”, деган Қодиров журналистлар билан суҳбатда.

Айни пайтда  Абу Муҳаммад ал-Жўлоний раҳбарлигидаги "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" гуруҳи Россияда фаолияти тақиқланган ташкилотлардан бири ҳисобланади.

Ўз навбатида мухолифатчилар томонидан ағдарилган Башар Асад ҳам оила аъзолари билан бирга Москвага қочиб кетган эди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.