19.09.2025 16:37
105

Қотил компаниялар: Amazon, Google ва Мета

Амазон, Google ва Мета – замонавий дунёнинг уч гиганти, уч қотил компания. Ушбу корпорациялар ўзининг сунъий интеллект воситалари орқали босқинчи исроилга камхаражат қатлиом машинасини тақдим этмоқда. 

Кинолардаги даҳшат ҳақиқатга айланиб улгурди: сунъий интеллект нафақат технологик инқилоб, балки мусулмонларни ўлдириш учун ишлатиладиган қуролга айланди. 

Сионист-фашистлар қўлидаги тизимлар нишонни белгилайди, қарор чиқаради ва ўлдиради. Lavender, The Gospel, The Alchemist, Fire Factory – булар оддий дастурлар эмас, балки ўлим машиналари.

“Lavender — фаластинликларни нақадар ватанпарлигига, уларнинг тили билан айтганда гўёки "террорчилик" даражасига қараб баҳоловчи сунъий интеллект тизими.

У телефон рақамлари, хабар гуруҳлари ва рақамли изларни текширади. Натижада одамларга 1 дан 100 гача бўлган балл қўйилади. Юқори балл эса ўлим рўйхатига кириш демакдир.

Қотил машина рўйхатига тушган шахсни кузата бошлайди. У уйига етиб келиши билан тизим сигнал беради. Уй бомбаланади, қурилмага уй ичида ёш бола, аёл ёки кекса одам борлигининг қизиғи йўқ. Аслида мақсад ҳам шу – бу одамга тегишли ҳамма нарсани йўқотиш.

Қонхўр исроил фақат юқори даражадаги ҲАМАС раҳбарларини нишонга олганида қиммат бошқариладиган ракеталаридан фойдаланади. Қолганлар учун эса арзон вайронкор бомбалар: оқибатда ҳар бир нишон эвазига ўртача 30 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлади. 

Афсуски, турли авторитар режимлар бугун ўз халқларини назорат қилиш учун Ғазода синовдан ўтган янги технологияларидан фойдаланмоқда.

Энди ваҳший жиноятчилар ёлғиз эмас: уларни Google, Amazon ва Microsoft каби технология гигантлари қўлламоқда.

Nimbus лойиҳаси орқали Google ва Амазон исроилни булут инфратузилмаси билан таъминлаяпти.

Мета эса ижтимоий тармоқлар орқали жосуслик қилмоқда.

Фаластинлик мусулмонлар эса: Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганида айтган сўзларини такрорлашяпти: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл», яъни «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У қандай яхши вакилдир». Аллоҳ таоло биродарларимизни ўз паноҳида асрасин!

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.