15.03.2025 08:14
139

Қатар Сурияга газ етказиб беришни бошлади

Қатар давлати Иордания ҳудуди орқали Сурияга табиий газ етказиб беришни бошлади.  

Ушбу қадам Вашингтон билан мувофиқлаштирилган бўлиб, Суриянинг энергетик таъминотини яхшилашга кўмаклашиш мақсадини кўзда тутади.  

Қатар ҳукумати маълум қилишича, газ етказиб бериш гуманитар ташаббус доирасида амалга оширилмоқда ва маълум бир муддатга мўлжалланган.  

Бошланғич босқичда етказиб бериладиган газ 400 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради, келгусида эса қувватни янада ошириш режалаштирилган.  

Маълумки, Қатар дунёдаги энг йирик суюлтирилган табиий газ экспортчиларидан бири ҳисобланади.  

Шунингдек, мамлакат "North Field" газ конларини кенгайтириш орқали 2027 йилга бориб суюлтирилган газ экспорт қувватини йилига 77 миллион тоннадан 126 миллион тоннагача оширишни мақсад қилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.