17.01.2025 13:34
Қадимий Урал масжиди мусулмонларга қайтарилди
Россиянинг Челябинск вилоятида жойлашган қарийб 150 йиллик тарихий собор масжиди маҳаллий мусулмонлар жамоасига қайтарилди. "Росимушчество" ташкилоти томонидан амалга оширилган бу қарор ҳақида Челябинск ва Қўрғон вилоятлари матбуот хизмати хабар берди.
Масжид Челябинск вилоятининг Троицк шаҳрида жойлашган бўлиб, бу ерда 70 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. 1878 йилда қурилган бу муқаддас бино Россиянинг маданий мероси рўйхатига киритилган. Масжид кенг қамровли реконструкция ишларидан сўнг ибодатхоналик мақомига қайта эга бўлади.
Федерал мулкни бошқариш агентлигининг маълум қилишича, 398,4 квадрат метр майдонга эга ушбу масжид Челябинск вилояти мусулмонлари диний бошқармасига топширилган. Шунингдек, бинога туташ бўлган 948 квадрат метр ер участкасидан ҳам фойдаланиш ҳуқуқи берилган.