10.05.2025 06:15
117
Покистон армияси: Ҳиндистон ракеталар билан ҳужум қилди
Покистон ҳукумати X ижтимоий тармоғида эълон қилган баёнотига кўра, Покистон армияси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими (ISPR) бош директори, корпус генерали Аҳмад Шериф Чаудрий Ҳиндистоннинг Адампур қишлоғидан 6 та баллистик ракета отилганини маълум қилди.
Чаудрийнинг сўзларига кўра, ушбу ракеталардан бири яна Адампур атрофига тушган, қолган 5 таси эса Панжоб штатидаги Амритсар шаҳрига урилиши қайд этилган.
Унга кўра, Ҳиндистон армияси мамлакатдаги сикхлар жамоасини нишонга олган ва ҳар қандай “террорчилик ҳаракатлари” қораланиши лозимлигини таъкидлаган.
Чаудрий тунда ўтказган матбуот анжуманида Ҳиндистон ракеталари Исломобод яқинидаги Нур Хон ҳаво базаси, Панжобдаги Чаквал туманида жойлашган Мурид ва Шоркот базаларини нишонга олганини, аммо Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари фаолияти барқарор эканини маълум қилган.
Корпус генерали Чаудрий Ҳиндистонга зарур жавоб қайтарилишини айтди.
Ҳозирча Ҳиндистон армияси ушбу ҳужумга доир баёнот бергани йўқ.
Ҳинд матбуоти эса Покистон пойтахти Исломобод яқинидаги Равалпинди ва мамлакатнинг энг йирик шаҳри Лаҳорда портлашлар содир бўлганини иддао қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон 22 апрелда Паҳалгам минтақасида 26 кишининг ўлимига сабаб бўлган террор ҳужумига жавоб тариқасида 6 май куни Покистон ҳудуди ва Покистон назоратидаги Озод Кашмирга ракета ҳужумлари уюштирди.
Ҳиндистон армияси “террористик тузилма” деб таърифлаган 9 та нишонни йўқ қилганини билдирди. Покистон эса, аксинча, ҳужумда фуқароларга тегишли 6 объект урилгани, 33 киши ҳалок бўлгани ва 62 киши яраланганини маълум қилди.
Покистон армиясига кўра, ҳужум пайтида Ҳиндистоннинг 5 та жанговор самолёти уриб туширилган. Аммо Ҳиндистон буни тасдиқламаган.