25.01.2025 12:29
418

Оқ уй: Исроил ва Ливан ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш муддати узайтирилиши керак

Оқ уй Исроил ва Ливан ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш режимини зудлик билан узайтириш зарурлигини билдирди. Бу ҳақда Оқ уй миллий хавфсизлик кенгаши вакили Браян Хюз матбуот анжуманида баёнот берди.

Хюзнинг таъкидлашича, АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил фуқароларининг хавфсизлигини таъминлашга содиқ қолади. Шу билан бирга, Ливаннинг янги ҳукуматини қўллаб-қувватлаш ишлари давом этади.

“Барча томонлар «Ҳизбуллоҳ»нинг Ливан халқи ва унинг қўшниларига таҳдид қилиш қобилиятини қайта тиклашга йўл қўймасликлари лозим”, деди Хюз.

Шунингдек, у Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" ўртасидаги вақтинчалик сулҳнинг узайтирилиши муҳимлигини қайд этди.

Исроил ва Ливан ўртасида эришилган келишувга кўра, Исроил ўз қўшинларини Ливан ҳудудидан тўлиқ олиб чиқиб кетиши учун 48 соат вақт ажратилган. 

Бироқ Исроил томони Ливаннинг ўт очишни тўхтатиш шартларига амал қилмаганини иддао қилиб, бу жараённинг кечикиши мумкинлигини билдирди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.