АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри тимсолларидан ҳисобланган Таймс-скверда таровеҳ намози ўқилди. Намоздан сўнг мусулмонлар Ғазо учун дуо қилдилар.

Бу йил ҳам АҚШда миллионлаб мусулмонлар таровеҳ намозини ўқиш учун масжидларга тўпланмоқда. Жумладан, Вашингтон яқинидаги Америка диний марказида таровиҳ намози ўқилди. Бу ерда ҳам намоздан сўнг мусулмонлар, хусусан, Ғазо учун дуолар қилишди.

Маълумот учун, АҚШда истиқомат қилувчи мусулмонлар 2022 йилда илк бор Таймс-скверда таровеҳ намозини ўқиган эди.

Мавзуга алоқадор