Миср қамоқхоналаридаги маҳбуслар очлик эълон қилди
Миср ҳибсхоналаридаги маҳбуслар ҳеч бир инсонпарварлик қоидаларига тўғри келмайдиган шароитлардан норозилик сифатида муддатсиз очлик акциясини бошлади.
"Бадр-3" турмасидан ёзилган хатга кўра, маҳбуслар учун:
- Оила аъзолари билан учрашиш ёки алоқа қилиш тақиқланган;
- жисмоний машқлар ва қуёш нуридан фойдаланиш имконсиз;
- ҳар қандай ёзишмага йўл қўйилмайди;
- тиббий ёрдам ачинарли аҳволда;
- муттасил қийноқлар мавжуд.
Адолат қўмитасининг маълум қилишича, акцияда камида 35 нафар маҳбус иштирок этмоқда, улардан 15 нафарининг аҳволи оғир.
Қамоқдагилар орасида ақлдан озиш, қонда шакар миқдорининг ошиши ва қон босимининг хавфли даражада пасайиши, шунингдек, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайган.
Норозилар орасида 2013 йилги тўнтаришдан кейин қамалган сиёсий маҳбуслар ҳам бор.
12 йилдан бери қамоқда бўлган профессор Муҳаммад Билтажий шундай деди:
“Саккиз йил давомида на қуёшни, на осмон рангини кўрдик. Оналаримиз, хотинларимиз ёки фарзандларимиз ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Миср қамоқхоналаридаги азоб-уқубатлар дунёдаги ҳеч бир турмада учрамаса керак”.