17.04.2025 16:24
61
Meta исроил йўриғига юрмоқда
2023 йил 7 октябридан буён Meta компанияси Исроил ҳукуматидан келган контентни ўчириш сўровларининг 94 фоизини бажарган.
Drop Site News маълумотларига кўра, Facebook ва Instagram’даги постлар мазмунидан қатъий назар бир хил шаблон бўйича ўчирилган. Meta бу жараёнда одатдаги модерация эмас, сунъий интеллект орқали автоматик филтрлаш усулини қўллаган.
Исроил асосан араб ва мусулмон фойдаланувчиларга тегишли контентни ўчиртирган. Бу давлат контент ўчирилиши бўйича дунёда етакчига айланган.
Meta’нинг ички текширувлари Фаластинни қўллаб-қувватловчи постларда қоидабузарлик топмаган.
Фаластинлик фаоллар ва жамоалар йиллар давомида Meta’ни цензурада айблаб келади. Улар буни Исроил манфаатини ҳимоя қилиш ва геноцидни яшириш, деб баҳолайди.