12.11.2024 09:33
Марк Рютте: Трамп Украинани Путинга берса, ўзим АҚШни НАТОдан чиқариб юбораман
НАТО бош котиби Марк Рютте Дональд Трамп Украинани Путинга берса, шахсан ўзи АҚШни Шимолий Атлантика альянсидан чиқариб юбориш билан таҳдид қилди.
Сайлов кампанияси давомида Украина можаросига бир неча кун ичида барҳам бериш ниятини билдирган Дональд Трамп бунга аниқ қандай эришишни режалаштираётгани ҳақида ҳозирча гапирмаган. Республикачиларнинг сукути туфайли тобора кўпроқ тахмин ва фаразлар пайдо бўлмоқда. Пойга давомида демократ Камала Харрис Трамп ҳокимиятга келса, Укрнаина Россия етакчиси Владимир Путинга бериб юборилишини айтганди.
"Дональд Трамп ҳозир президент бўлганида, Путин ҳозир Киевда ўтирган бўларди. У урушни биринчи куниёқ тугатиши мумкинлигини айтади. Бу нимани англатишини биласизми? Бу таслим бўлишни англатади", - дегандир Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод.
АҚШ Киев учун монодонор ҳисобланади. Фақатгина Давлат департаментининг расмий маълумотларига кўра, америкаликлар Украинага 64 миллиард доллардан ортиқ қурол-яроғ етказиб берган. Ўз навбатида, Европа Иттифоқи Украинага 43,5 миллиард евролик қурол-яроғ берган.