30.09.2024 13:40

Маҳмуд Аҳмадинажод: Эрон разведкасининг Исроилга қарши кураш бўлинмаси раҳбари Моссад агенти бўлиб чиқди

Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод Эрон разведкасининг Исроилга қарши кураш бўлинмаси раҳбари Моссад агенти бўлиб чиққани, Исроил жосуслари Эрон ҳукумати, айниқса разведка ва хавфсизлик бўлинмаларининг энг юқори даражаларигача сизиб кирганини таъкидлади.

У Исроилнинг Эрон ҳудудида турли операцияларни амалга ошира олиши, энг махфий бўлинмалардан атом бомбасини яратишга оид маълумотларни қўлга киритганини маълум қилди.

Эроннинг собиқ президенти буларнинг мамлакат бошқаруви ичидаги Исроилнинг кенг қамроқли таъсири ва жосуслар тармоғининг ҳалигача фош қилинмагани сабабли рўёбга чиққанини қайд этиб ўтди.

Ўтган ҳафтанинг пайшанба куни Моссаднинг собиқ директори Йоси Кохан ҳам Эроннинг атом бомбасига оид махфий маълумотлари икки йиллик саъй-ҳаракатлар ортидан ҳеч бири исроиллик ва яҳудий бўлмаган 20 кишилик эронлик гуруҳ ёрдамида қўлга киритилганини маълум қилган эди. 

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.