23.01.2025 08:54

Лос-Анжелесдаги ёнғин қурбонлари сони 28 кишига етди

Лос-Анжелес ва унинг атрофида 16 кундан бери давом этаётган ўрмон ёнғинлари натижасида қурбонлар сони 28 кишига етди. Бу ҳақда Лос-Анжелес тиббий экспертизаси бошқармаси маълум қилди.


Палисадес ҳудудида ёнғин 24 минг акр(9712  Га)га яқин майдонни ёқиб, 65% назорат остига олинди. Итон канёнидаги ёнғин эса 14 минг акр(5666 Га) майдонни ёндириб, 89% назоратга олинган.


Шунингдек, Сан-Диегода бошланган Lilac ёнғини туфайли 85 киши эвакуация қилинган, ёнғиннинг 50% назоратга олинган.


Расмий маълумотларга кўра, ёнғинлар келтирган иқтисодий зарар тахминан 250-275 миллиард долларга баҳоланмоқда.


Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Лос-Анжелесдаги ёнғин 39 минг акр (15783 га) майдонни қамраб олиб, 12 мингдан ортиқ бино ва бутун бошли аҳоли пунктлари ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Жанубий Калифорнияда 180 мингга яқин одам эвакуация қилинган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.