Ливан жанубида Ҳизбуллоҳ тузоғига тушган 8 та Исроил аскари ўлди, 60 таси яраланди
Ҳизбуллоҳ Ливан жанубидаги икки шаҳарда содир бўлган тўғридан-тўғри тўқнашувларда кўплаб исроиллик аскарлар ҳалок бўлганини айтди.
Байрутда 150 дан ортиқ журналист иштирокида ўтказилган
матбуот анжуманида Ҳизбуллоҳ вакили Муҳаммад Афифи тўқнашувлар Ал-Адисе ва
Марун ар-Рас аҳоли пунктларида содир бўлганига аниқлик киритди.
Унинг
сўзларига кўра, Исроил ҳарбийлар орасида қурбонлар сонини яширмоқда.
“Ал-Адисе ва Марун ар-Рас аҳоли пунктларидаги воқеалар фақат
бошланиш, Ҳизбуллоҳнинг Ливан жанубидаги жанговар тайёргарлиги энг юқори
даражада”, - деди у.
Маълумотларга кўра, Ҳизбуллоҳ
тузоқларига тушиши натижасида ўлган Исроил ҳарбийлари сони энг камида 8 тани
ташкил этмоқда, 60 га яқини яраланган.
Эслатиб
ўтамиз, Исроил-Ливан чегарасида Исроил армияси ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги
таранглик 2023 йил 23 сентябрдан бери давом этмоқда. Чегара ҳудудларини
ўққа тутиш ҳар икки томондан мунтазам равишда амалга оширилмоқда.
Ливан расмийларига кўра, Исроил ҳаво ҳужумларида 1328 киши,
жумладан 100 дан ортиқ
болалар ҳалок бўлган.