Бугун Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 150 нафарга етди, деб хабар берди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

NNA Ливан давлат ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Исроилнинг эрталаб бошланган зарбалари сезиларли талофатларга сабаб бўлган.

Мамлакат жанубидаги шаҳар ва қишлоқларга уюштирилган ҳужумлар ҳам 400 дан ортиқ қурбонларга олиб келди.

Аввалроқ Исроилнинг Ливанга ҳужуми оқибатида 50 киши ҳалок бўлгани, 300 дан ортиқ киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

"Ливанда биз зарба берган ҳар бир уйда исроилликларни ўлдиришга тайёрлаб қўйилган қуроллар, ракета ва снарядлар бор эди. Ливан қишлоқларидаги тинч аҳолига Ҳизбуллоҳ томонидан қурол сақлаш каби ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган биноларга яқин жойлардан ўз хавфсизлиги учун дарҳол чиқиб кетишларини маслаҳат берамиз”, деди Исроил армияси матбуот котиби адмирал Даниел Ҳагарий. Унинг сўзларига кўра, Исроил "Ливанда чуқур илдиз отган террористик нишонларга янада кучли зарбалар беради".

Мавзуга алоқадор