11.12.2024 15:32
567
Кобулдаги портлаш: Ҳалил ар-Раҳмон Ҳаққоний ҳалок бўлди
Бугун, 11 декабрь куни Афғонистон муваққат ҳукуматининг Муҳожирлар ишлари бўйича вазири Ҳалил ар-Раҳмон Ҳаққоний бўлган бинода портлаш содир бўлди. Маҳаллий ОАВлар вазирнинг ҳалок бўлганлигини тасдиқлаган.
Қайд этилишича, портлаш вазирлик биносидаги намоз вақтида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида бир нечта одам ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани айтилмоқда. Шунга қарамай, ҳозирча қурбонлар сони ва ҳодиса тафсилотлари бўйича аниқ маълумотлар берилмаган.
Ҳалил ар-Раҳмон Афғонистон ҳукуматидаги муҳим шахслардан бири бўлиб, Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққонийнинг амакиси эди. Таҳлилчилар унинг ҳалок бўлиши Афғонистондаги сиёсий барқарорлик ва бошқарув жараёнларига таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотир билдиришмоқда.