30.12.2024 10:10
466

Кобул ва Дамашқ муносабатларни ривожлантиришга келишиб олди

Афғонистон ҳукумати Суриянинг янги раҳбарияти билан дипломатик алоқаларни ривожлантириш ниятида. 

Афғонистон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий ва Сурия муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири Асад Ҳасан аш-Шайбоний ўртасидаги телефон мулоқотида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳамда делегациялар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Муттақий суриялик ҳамкасбини “сўнгги ютуқлари” билан табриклаб, Дамашқ билан дипломатик алоқаларни кучайтиришга тайёрлигини билдирган. Аш-Шайбоний эса олий даражадаги ташрифлар орқали ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидлади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.