Кения мустақиллигининг 60 йиллиги муносабати билан барча мамлакатларга визани бекор қилди
Шарқий Африкада жойлашган Кения президенти Уильям Руто Англиядан мустақилликка эришганининг 60 йиллиги муносабати билан мамлакатга кириш учун визалар бекор қилинганини билдирди.
Мамлакатнинг Англиядан мустақиллигининг 60 йиллиги
муносабати билан пойтахт Найробидаги Уҳуру боғлари мемориал мажмуасида ўтказилган тантанали маросимда Руто 2024 йилдан бошлаб мамлакатга
кириш учун виза талаби бекор қилинишини билдирди.
"2024 йилнинг январь ойидан бошлаб Кения визасиз давлат
бўлади. Бундан буён дунёнинг ҳеч бир бурчагидан ҳеч ким Кенияга келиш учун
визага мурожаат қилмайди",
- деди.
Маълумот
учун, 4 сентябрь куни Найробида бўлиб ўтган Африка иқлим саммитида Руто Кенияга
кириш визаси либераллаштирилиши ҳақида илк бор эълон қилган эди.
Кения
1963 йил 12 декабрь куни
Англиядан мустақил бўлган.