Ҳизбуллоҳ Исроилнинг Ҳайфа жанубидаги ҳарбий базага учувчисиз учоқ орқали ҳужум уюштириши натижасида энг камида 4 та ҳарбий ўлди, яраланганлар сони 67 тага етди, улардан 4 тасининг аҳволи оғир.

Ҳизбуллоҳ ўз баёнотида, Ғазодаги Фаластин қаршиликлари билан бирдамликда, Ливан ва унинг халқини ҳимоя қилишда ҳамда Байрутнинг Баста ва Нувейри ҳудудларига қилинган ҳужумларга жавобан, "Исроил армиясининг Глолани бригадасининг Ҳайфа жанубидаги Бинямин ҳудудида жойлашган машғулот базасига учувчисиз ҳаво воситаси орқали ҳужум қилинди”.

Ҳизбуллоҳ ўз мамлакати ва халқини ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларини бажаришга тайёрлиги ва “душманни жиловлаш вазифасидан чекинмаслиги”ни билдирди.

Исроил армияси матбуот котибининг маълум қилишича, 4 та аскар ўлгани, 7 таси жароҳатланган. Ўлганлар ва яраланганларнинг оилаларига хабар қилингани айтилди. Исроил матбуоти ҳужум ҳақида хабар берар экан, “уруш бошланганидан буён энг оғир ҳодисалардан бири” бўлганини қайд этиб ўтди. Шунингдек, мазкур ҳодиса чоғида ошхонада 200 дан ортиқ ҳарбий бўлгани ҳамда бу пайтда ҳаво ҳужумида мудофаа ва огоҳлантириш тизимлари ишламаганини қайд этилди.

Ҳизбуллоҳ ўтган тунда Исроилнинг бошқа ҳудудларига ҳам дрон ва ракеталар ёрдамида 37 та операцияни амалга оширди. Исроил манбалари камида 110 та ҳарбий яраланганини маълум қилди. 

Мавзуга алоқадор