▪️ Босқинчилар Рафаҳ, Дайр ал-Балаҳ, Хон Юнис ва Нусейрат лагерига ҳужум қилди. Кун давомида босқинчилар 7 та оммавий қотиллик содир этди. 65 киши шаҳид бўлди, 92 киши жароҳат олди.

▪️ Ғарбий Соҳилда босқинчилар фаластинликларни ўлдириш ва ҳибсга олиш учун рейдлар уюштирмоқда. Қаршилик кучлари Рамаллаҳ, Тубас ва Женин шаҳарларида босқинчилар билан жангга кириб, ҳарбий техникани портлатиб юборди. Икки фаластинлик, жумладан, Женин батальони қўмондони шаҳид бўлди.

▪️ Иззаддин ал-Қассам бригадалари: Шифа касалхонаси яқинида босқинчи снайперни йўқ қилишга муваффақ бўлдик, жангчиларимиз Хон Юнисдаги иккита сионист Меркав танкига ҳам ҳужум қилишди.

▪️ Босқинчилар Шифа касалхонасида 600 дан ортиқ одамни ҳибсга олганини хабар қилди.

▪️ Яҳудийлар тақиқланган қурол ишлатиши натижасида чуқур куйиш жароҳатини олган тўрт ёшли фаластинлик қиз Сажа Жунайд даволанаётган Ал-Шифа касалхонасида иккинчи марта босқинчилар ҳужуми натижасида жароҳат олди. Унинг отаси нисбатан хавфсизроқ бўлган Дайр ал-Балаҳдаги “Ал-Ақсо шаҳидлари” касалхонасига олиб кетди.

▪️ Келгинди яҳудийлар ишғол остидаги Наблусдаги фаластинликларнинг уйларига қатор ҳужумлар уюштира бошлади.

▪️ Португалия ТИВ: ЮНРВАга озиқ-овқат, дори-дармон ва ёрдам бериш учун 10 миллион евро ажратамиз.

▪️ Ливан Ҳизбуллоҳи: Ишғол остидаги Рамот Нафтали қишлоғида босқинчи аскарлар фойдаланаётган иккита бинога зарба бердик.

▪️ Босқинчи ОАВ: Ғарбий Соҳил жанубида кўчманчилар кетаётган автобус ёнида қўлбола бомба портлади. Уч муҳожир яраланган.

▪️ Ижтимоий тармоқларда Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Бенни Ганц ва ЦАХАЛнинг араб оммавий ахборот воситалари учун вакили Авихай Адраи Негев чўлидаги бадавийлар ўртасидаги жамоавий ифторда қатнашган видео тарқалмоқда. Таомга Исроил армияси зобитлари ва видеода пайдо бўлган Кнессет вакиллари ҳам таклиф қилинган. Ифторликни Ал-Зайяднийлар оиласи вакиллари уюштирган.

▪️ АҚШ давлат котиби (ташқи ишлар вазири – Azon Global) Яқин Шарқ сафари доирасида Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ҳамда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашувларида АҚШнинг “Исроил учун хавфсизлик кафолатлари бўлган бўлажак Фаластин давлатини яратиш орқали Ғазодаги можаро кўламини камайтириш” мақсадини яна бир бор таъкидлади”.

Мавзуга алоқадор