Италия Сурияга 68 миллион евро ёрдам ажратди
Италия ҳукумати Сурияда инсонпарварлик лойиҳалари ва инфратузилмани тиклаш учун 68 миллион евро ажратди, дея хабар берди Reuters нашри.
Хабарга кўра, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни парламент эшитуви вақтида ушбу моддий ёрдам мамлакатдаги сиёсий ўтиш даврини қўллаб-қувватлашга хизмат қилишини айтиб ўтган.
Қолаверса, вазир Сурияда юз бераётган сиёсий ўзгаришларни “ижобий қадам” деб баҳолаб, ЕИнинг санкцияларни босқичма-босқич юмшатиш сиёсатини давом эттириш тарафдори эканини билдирди.
Шунингдек, Италия яқин ҳафталарда Сурияда янги ҳамкорлик лойиҳаларини бошлаш ва қайта тиклаш бўйича бизнес-форум ўтказишни режалаштирмоқда, дейилади нашр ҳабарида.
Маълумот ўрнида, бундан аввал Европа Иттифоқи бошчилигидаги донорлар ҳам жорий ойда Сурияга 5,8 миллиард евро ёрдам ваъда қилган эди.