09.01.2025 17:23

Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Ғазодаги уруш жиноятларини тан олди ва аскарларни ҳибсга олиш хавфидан огоҳлантирди

Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Моше Яалон Ғазо секторида содир этилган ҳарбий жиноятларга доир мавзуга тўхталар экан, Исроил ҳукуматининг бу жиноятлардаги иштироки ҳақида муҳим баёнот берди. У Исроил аскарлари учун хорижда ҳибсга олиш хавфи борлигини эътироф этди ва уларни эҳтиёт бўлишга чақирди.

Яалоннинг сўзларига кўра, хориждаги сафарлар давомида айбловлардан қочиш учун аскарлар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишлари лозим. У Ғазода амалга оширилган операциялар давомида суратга олинган тасвирларнинг тарқалишига қарши чиқиб, бу каби далиллар аҳолини эвакуация қилиш ва янгидан қишлоқлар қурилиши каби ҳаракатларнинг жиноят сифатида баҳоланишига олиб келиши мумкинлигини билдирди.

Ynet нашри ҳарбийларга хорижда ҳибсга олинмаслик бўйича махсус қўлланмани эълон қилди. 

Бу ҳодисалар Исроил армиясига нисбатан халқаро ҳамжамият томонидан олиб борилаётган танқидларни янада кучайтирди. 

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.