13.12.2024 16:44

Исроиллик раввин Ғазода тинч аҳолининг ўлдирилишини ёқлаб чиқди

Исроил ишғоли остидаги Яффа шаҳридаги Шират Моше Ҳесдер ешива раҳбари Элияҳу Мали Ғазо аҳолиси, жумладан, болалар ва чақалоқларни йўқ қилишга оид чақирувлари билан чиқди. У ўз нутқида “яҳудийча” уруш тамойилларини мисол қилиб келтирган.

“Қонунда айтилишича, бирон бир тирик жон қолмаслиги керак. Агар сиз уларни ўлдирмасангиз, улар сизни ўлдиришади”, деган у.

Раввиндан чақалоқлар ҳақида сўралганида, у гўдакларни ҳам ўлдиришни ёқлаган. 

“Ғазода ҳаммани, ҳатто чақалоқларни ҳам ўлдиринг. Бугун у бола, эртага эса жангчидир”, деган сионист раввини.

Элияҳу Мали ўз чиқишида Ғазодаги аёллар ва болаларни хавф манбаи сифатида талқин қилган. Унинг айтишича, бугун Исроил босқинига қарши курашаётганлар, аввалроқ дунёга келган болалардир. Уларни эса оналари тарбиялайди.

Аслида, сионистларнинг бу каби баёнотлари халқаро ҳамжамиятда жиддий норозилик уйғотиши керак. Чунки улар очиқчасига инсон ҳуқуқлари ва уруш қонунларини бузишни қўллаб-қувватлашмоқда. 

Ҳарбий можароларда тинч аҳолини ҳимоя қилиш халқаро гуманитар қонунлар асосида қатъий белгилаб қўйилган бўлиб, бу каби чақирувлар инсонпарварлик тамойилларига зиддир.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.