Исроил қуруқликдан Ливанга бостириб киришни бошлади
Исроил армияси Ливан ҳудудига кирди, бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бериб, содир бўлаётган воқеаларни Учинчи Ливан уруши деб атади. Исроил чегарада 20 километрлик хавфсиз ҳудуд (буфер зона) яратмоқчи.
Исроил
зирҳли техникалари Метула ҳудудидан Ливан билан чегарани кесиб ўтмоқда. Шунингдек,
ЦАХАЛ сафлари Ливан жанубидаги чегара тўсиқларини олиб ташламоқда.
Ливан
қўшинлари эса мамлакатнинг Исроил билан жанубий чегарасидаги позицияларидан
чегарадан беш километр шимолга чекинди, деб хабар берди Ливан хавфсизлик
манбаси Reuters агентлигига.
Чекиниш
Исроилнинг Ливан жанубига қуруқликдан бостириб кириши аломатлари кучаяётган бир
пайтда содир бўлди. Ўз навбатида, Ливан ҳарбий амалдорининг AFP агентлигига маълум
қилишича, Ливан армияси чекинмаяпти, балки "жанубий чегарадаги қўшинларни гуруҳлаштириб,
қайта жойлаштирмоқда".
АҚШ
Давлат департаменти матбуот котиби Метью Миллернинг айтишича, Исроил Ливанда
бир қатор чекланган қуруқликдаги амалиётлар ҳақида Қўшма Штатларни хабардор
қилган.