23.01.2025 08:07

Исроил қўлга киритилган қуролларни Украинага топшириши мумкин

Украинанинг Исроилдаги элчихонаси маълум қилишича, Тел-Авив Ғазо ва Ливанда қўлга киритилган Россияда ишлаб чиқарилган қуролларни Украина ҳукуматига топшириш ташаббусини кўриб чиқмоқда.

21 январь куни Украинанинг Исроилдаги элчиси Евгений Корнийчук Исроил ташқи ишлар вазири ўринбосари Шарен Хаскел билан учрашув ўтказиб, ташаббус учун миннатдорчилик билдирди. Украина бундай қадамни "умумий таҳдидларни тан олишда муҳим қадам" деб атади.

Ҳозирча Исроил расман қуролларни топширишга тайёрлигини тасдиқлагани йўқ, аммо маҳаллий манбалар "Ҳизбуллоҳ"дан тортиб олинган қуроллар ҳам Украинага ўтказилиши мумкинлигини хабар қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Исроил Украинага ракета ҳужумларидан эрта огоҳлантириш тизимларини топширган эди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.