28.05.2025 07:14
60
Исроил матбуоти: Ҳукумат ишғол қилинган Фаластин ерларида 22 та янги яшаш пункти қурилишини маъқуллади
Исроил Хавфсизлик кабинети ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда 22 та янги ноқонуний яшаш пункти қурилишини маъқуллагани хабар қилинди.
Маҳаллий матбуотда чиққан хабарда, мудофаа вазири Исраэл Кац ва ўта ўнгчи молия вазири Безалел Смотрич томонидан Ғарбий Соҳилдаги босиб олинган Фаластин ерларида 22 та янги ноқонуний яшаш пункти ташкил этиш таклиф этилгани таъкидланди.
Кабинет мазкур таклифни ўтган ҳафтада ўтказилган махфий овоз беришда маъқуллаб, Ғарбий Соҳилда 22 та янги ноқонуний яшаш пункти қурилишига розилик бергани билдирилди.
Ғарбий Соҳилда фаолият юритаётган «Йеша кенгаши» номли ташкилот раҳбари Исраэл Ганц маҳаллий матбуотга берган баёнотида ҳукуматнинг бу қадамини 1967 йилда Ғарбий Соҳил ишғол этилганидан буён қабул қилинган «энг муҳим қарор» деб баҳолади.
Тел-Авив расмийлари томонидан босиб олинган Фаластин ерлари устида 22 та янги ноқонуний яшаш пункти қуриш тўғрисидаги қарор бўйича ҳозирча расмий изоҳ берилмади.
Айни пайтда Исроил томонидан ишғол қилинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда босиб олинган Фаластин ерлари устида 250 га яқин ноқонуний яшаш пункти мавжуд.
Фаластин шаҳарлари ҳатто қишлоқларини ҳам бир-биридан ажратиб турадиган ушбу ноқонуний яшаш пункти ишғолни янада чуқурлаштирмоқда.
Айни пайтда исроилликлар Ғарбий Соҳилда тез-тез фаластинликлар қишлоқларига ҳужум қилмоқда, уйлар, автомобиллар ҳамда деҳқончилик ерларини ёқиб юбормоқда, зайтун дарахтларини кесмоқда.
Фаластин ерларини босиб олган исроилликлар ҳужумлари натижасида Ғарбий Соҳилда ишғол қўл остидаги фаластинликларнинг ҳаёти янада оғирлашмоқда.