24.01.2025 09:01
324
Исроил Киевга Россия қуроллари ўтказилиши ҳақидаги баёнотларни рад этди
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг Исроилдан Россияда ишлаб чиқарилган қуролларни топшириши ҳақидаги баёнотларини асоссиз деб атади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Украинанинг Исроилдаги элчихонаси аввалроқ қўлга киритилган қуролларни Украинага етказиш масаласи 21 январь куни Исроил ташқи ишлар вазири ўринбосари Шарен Хаскел ва Украина элчиси Евгений Корнийчук ўртасида муҳокама қилингани ҳақида маълумот берган эди. Элчихона хабарида Украина элчиси Исроилнинг ушбу таклифини қўллаб-қувватлагани айтилган.
Бироқ, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги бу даъволарни рад этиб, давлатнинг Украинага қурол етказиб бериш сиёсати ўзгармаганини таъкидлади.
“Ҳисоботлар асоссиз. Исроилнинг бу борадаги сиёсатида ҳеч қандай ўзгариш йўқ”, дейилади Вазирлик баёнотида.
Шарен Хаскелнинг билдирувлари эса унинг шахсий ташаббуси бўлиб, расмий Исроил сиёсатини акс эттирмаслиги қайд этилди. Исроил, ўз сиёсатига мувофиқ, Украинага қурол етказиб беришдан қатъий бош тортмоқда.
Аввалроқ, Швейцария прокуратураси Исроил президенти Исаак Герцогга қарши “Ғазо секторида геноцидга чақириш”да айбланган бир неча даъволарни кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди. Исроил турли важлар келтириб, айбловларни рад этган.