29.05.2025 08:27
121
Исроил геноцидининг 600-куни: Ғазода 56 фаластинлик ўлдирилди
Исроилнинг Ғазо секторидаги босқин ва қирғинлари 600 кундан буён тўхтаётгани йўқ. Ҳар куни юзлаб фаластинликлар ҳалок бўлаётган, журналистлар ва гуманитар ходимлар нишонга олинаётган, аҳоли эса қочқинлик ва очлик гирдобида қолаётган бир пайтда, жаҳон ҳамжамиятининг сукути ва баъзи давлатларнинг жиддий дипломатик чоралари ўртасида вазият янада чигаллашмоқда. Қуйида геноциднинг 600-куни – 28 май ҳолати бўйича энг сўнгги маълумотлар келтирилади.
— Исроилнинг Ғаза секторидаги геноциди 600 кундан буён давом этмоқда.
— Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони 54 084 нафарга етди.
— БМнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) билан ҳамкорлик қилувчи, бош қароргоҳи Истанбулда жойлашган халқаро гуманитар ташкилотнинг беш нафар ходими Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлди, яна икки киши оғир жароҳат олди.
— Испания, Ирландия, Словения ва Норвегия 2023 йилда Фаластин давлатини расман тан олгандан сўнг, икки давлатли ечимни амалга ошириш бўйича ўз мажбуриятларини тасдиқлади.
— 2023 йил 7 октябридан бери Исроил томонидан ўлдирилган журналистлар сони 221 нафарга етди.
— Сўнгги қурбон — маҳаллий Al-Quds Today TV телеканалида оператор ва видеотаҳрирчи сифатида ишлаган журналист Мутаз Ражаб бўлди.
— БМнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) Ғазо секторини “ер юзидаги энг оч қолган жой” деб таърифлади.
— Чили Ғазодаги фаластинликларнинг оғир гуманитар ҳолати туфайли, Тель-Авивдаги ҳарбий, мудофаа ва ҳаво кучлари атташеларини қайтаришини эълон қилди.
— Чоршанба куни ўнлаб исроиллик намойишчилар Тель-Авивдаги ҳукмрон «Ликуд» партияси қароргоҳига бостириб кириб, Ғазода қаршилик гуруҳлари томонидан ушлаб турилган гаровдаги шахсларни озод қилиш бўйича келишув талаб қилишди (манба: Yedioth Ahronoth).