19.05.2025 06:35
112

исроил Ғазода янги қуролли юришни бошлади

18 май куни исроил армияси Ғазо секторида янги қуролли юриш бошланганини маълум қилди. Бу операция «Гидеъон аравалари» деб номланди.

ЦАҲАЛ (Исроил мудофаа армияси) вакилларининг хабар беришича, сўнгги бир кунда қўшимча резервчилар ёрдамида Ғазо шимоли ва жанубида кенг кўламли қуролли амалиётлар бошланган. Армиянинг маълум қилишича, «ўнлаб террорчилар йўқ қилинди, террорчилик инфратузилмаларига зарба берилди ва айни пайтда муҳим нуқталарда жойлаштирилмоқда».

ҲАМАС назоратидаги Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, минтақа шимолидаги учта давлат шифохонаси фаолиятни тўхтатган. Тунги ҳаво ҳужумларида камида 130 нафар киши ҳалок бўлган. Сўнгги ҳафтада Исроил зарбаларидан 464 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.

Исроилнинг тунги зарбаларидан бири Ғазо жанубидаги Хон-Юнусда кўчирилганлар учун мўлжалланган лагерни нишонга олган. Унда аёллар ва болалар ҳалок бўлган, ўнлаб киши яраланган, бир неча чодир ёнган.

Кейинроқ Ғазо шимолида қисман ишлаб турган Индонезия шифохонаси ҳам атрофдаги артиллерия ўқи зарбалари туфайли фаолиятини тўхтатган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.