28.01.2025 10:19
298

Исроил Ғарбий Соҳилдаги Тулкарм шаҳрига ҳужумларни давом эттирмоқда

Исроил армияси ишғол қилинган Ғарбий Соҳилдаги Тулкарм шаҳри ва қочқинлар лагерида ҳужумларини давом эттирмоқда.

Фаластин давлат телевидениесининг маълумотига кўра, ҳарбийлар Шуҳеда маҳалласидаги уйга ўт қўйиб, шаҳар инфратузилмасига жиддий зарар етказиш учун булдозерлардан фойдаланган. Шаҳарнинг катта қисмлари электр таъминотисиз қолган.

Ал-Қудс ва Ал-Ақсо шаҳидлари бригадалари Исроил армияси билан кучли тўқнашувлар олиб бораётганини маълум қилди. Улар босқинчиларнинг экскаваторлари ишдан чиқарилганини хабар қилди.

Бир кун олдин, Тулкармда Исроил учувчисиз учоғи автомобиль уриб юборгани сабаб икки киши ҳалок бўлиб, уч киши яраланган. Женин шаҳрига бўлган ҳужумларда эса 16 фаластинлик ҳалок бўлди, 50 га яқини яраланди.

Фаластин маъмурияти АҚШни Исроилнинг ҳужумларини тўхтатишга чақириб, Ғарбий Соҳилда "иккинчи босқич уруш" бошланганини таъкидлади.

2023 йил октябридан бери Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда 880 нафар фаластинлик қурбон бўлган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.