06.12.2024 09:19

Исроил босиб олинган Ғарбий Соҳилда 2400 гектар ерни мусодара қилмоқда

Исроил молия вазири, ўта ўнг кучлар вакили Безалел Смотрих босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги 24 минг дўнам (2400 гектар) ер мусодара қилинганини эълон қилди. Унга кўра, бу ҳудудлар аннекция қилинган ва Исроил аҳоли пунктларини кенгайтириш учун «давлат» деб эълон қилинган.

Исроилнинг 14-каналига кўра, гап сўнгги йиллардаги энг йирик аннекциялардан бири ҳақида кетмоқда. Лавҳада таъкидланишича, "қарор 1993 йилда Осло келишувлари имзолангандан бери очиқ деб эълон қилинган ерларнинг қарийб ярмини қамраб олади". Нашрнинг қайд этишича, яқин вақтгача бундай ҳудудларнинг умумий ҳажми 50 минг дўнимдан ошмаган.

Исроил расмийлари бу борада ҳозирча расмий баёнот бергани йўқ.

Босқин остидаги Ғарбий Соҳилда 451 минг, Шарқий Қуддусда эса 230 мингга яқин исроиллик кўчманчи бор. Фаластин ерларини тортиб олишга қаратилган бу ҳаракатлар халқаро ҳуқуққа мувофиқ ноқонуний ҳисобланади.

Исроиллик кўчманчилар Фаластин қишлоқлари ва аҳоли пунктларига мунтазам ҳужум қилиб, маҳаллий аҳолининг турмуш шароитини ёмонлаштирмоқда.

2023 йил 7 октябрдан бери Исроил ҳарбийлари ва кўчманчиларнинг ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги ҳужумлари натижасида 805 нафар фаластинлик, жумладан 167 нафар бола ҳалок бўлди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.