12.06.2025 13:22
131

Ислом дунёда энг тез ривожланаётган динга айланди

Pеw тадқиқот маркази томонидан эълон қилинган янги тадқиқотига кўра, Ислом 2010 ва 2020 йиллар оралиғида дунёдаги энг тез ривожланаётган динга айланди ва мусулмонлар сафига қарийб 350 миллион киши қўшилди. 

Аслида Ислом дунёдаги иккинчи энг катта дин бўлиб, икки миллиардга яқин аҳоли ўзини мусулмон деб билади. Исломга эътиқод қиладиганлар дунё аҳолисининг тўртдан бир қисмини ташкил қилади. Айни пайтда уларнинг дунё аҳолисидаги улуши 1,8 фоизга ошиб, 25,6 фоизга етган. 

Ҳисоботда келтирилишича, 2015 йилдан 2020 йилгача бўлган маълумотларга асосланиб, ўртача муслима аёл тахминан умри давомида 2,9 бола кўриши мумкин. Исломда бўлмаган аёлларда эса бу кўрсаткич 2,2 болага тенг.

Исломнинг бошқа динларга нисбатан энг катта ўсиши Қозоғистон, Бенин ва Ливанда кузатилган, Уммон ва Танзанияда мусулмонлар улуши эса пасайган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.