Озарбайжонинг амалдаги президенти Илҳом Алиев 2024 йил 7 февралда бўлиб ўтадиган муддатидан олдинги президентлик сайловларида ҳукмрон Янги Озарбайжон партиясидан номзод бўлади.

Бу ҳақда партия раиси ўринбосари Таир Будагов маълум қилди, дея хабар беради Озарбайжон матбуоти.

Унга кўра, президентликка номзод “Янги Озарбайжон” бошқаруви йиғилишида кўрсатилади.

Будаговнинг айтишича, учрашув вақти яқин кунларда эълон қилинади.

7 декабрь куни Илҳом Алиев Озарбайжонда 2024 йил 7 февралда муддатидан олдинги президентлик сайловларини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Мавзуга алоқадор